Термиз туманида темирйўл кесишмасидан қоидаларни бузган ҳолда ўтмоқчи бўлган «Газел» ағдарилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган, йўловчи поезд йўналишини кечикиб давом эттирган.
Душанба куни тонгда Андижон туманида ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машина темирйўл кўпригига бориб урилди. Оқибатда кўприк ва машинага зарар етди.
Юқори Чирчиқ туманида юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. Оқибатда йўловчи вафот этди, ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Тармоқларда ҳодиса пойга сабаб юз бергани айтилмоқда.
Шанба тонгида Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди. Бу салкам бир соат давомида автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолишига сабаб бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмагани хабар қилинди.
Узун туманидаги Боботоғ массивида юк машинаси жарликка қулаб, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолатга унинг ҳаракатланиш учун мўлжалланмаган йўлдан юргани ва бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.
Жарқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Занг каналига юк машинаси тушиб кетди. Машина ФВБнинг ёнғин қутқарув отиряди ёрдамида чиқариб олинди.
Кўкдала туманида пахта ортилган юк автомобили ёниб кетди. Автомашинадаги юкнинг бир қисми ёнғиндан сақлаб қолинди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар йўқ.
Андижон туманида юк машинаси ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 21 ёшли аёлни босиб кетди. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан у шифохонада вафот этди.
Тупроққалъа туманидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлида бензин ташувчи МАN юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин деярли 3 соат давом этган. Унинг оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади Хоразм вилояти ФВБ хабарида.
Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lada билан тўқнашган юк машинаси ёниб кетди. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилди.
Миробод туманида юк машинаси, автобус ва Nexia-3 автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Автоҳалокатга юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик туфайли ҳайдовчи транспортни тўхтата олмагани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жарохат олганлар йўқ.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган юк машинаси янги қурилган кўприкнинг четига ағдарилди. Ҳайдовчи қўлидан жароҳат олди. Ҳозирда ушбу йўлнинг бир қисми таъмирлаш учун ёпилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг